Франция президенти Франсуа Олланд маълум қилдики, у 2017 йилги сайловда иккинчи муддатга сайланишни истайди. У ғалаба қозонишга икмонияти бўлса, ўз номзоди билан сайловда иштирок этади. Унинг сўзлари Антуан Андре ва Карим Рассули исмли журналистлар томонидан тайёрланган "Президент билан шахсий суҳбатлар" (Conversations privees avec le president) китобида келтирилган. Бу китобдан парчалар Le Point нашрида чоп этилган.

«Мен ўтган йилларда шахсий ҳаётсиз яшадим. Лекин менда яна шундай истак бор. Мен шуни афзал кўраман», — дея изоҳлаган Олланд ўз режаларини.

Бундан олдинроқ «Миллий фронт» партияси етакчиси Марин Ле Пен TF1 эфири орқали Франция президентлиги учун сайловда қатнашмоқчилигини билдирганди.

Франциядаги президентлик сайловлари 2017 йилнинг 23 апрели ва 7 майида, икки раундда бўлиб ўтади.