69 килограмм вазн тоифасида чиқиш қилган ва бронза медаль олган қирғизистонлик оғир атлетикачи Иззат Ортиқовнинг қонида допинг аниқланди. Натижада Қирғизистон Рио-де-Жанейро Олимпиадасида қўлга киритган ягона бронза медалидан маҳрум этилди.

Спорт арбитраж судининг расмий сайтида маълум қилинишича, спортчининг допинг таҳлилидан тақиқланган стрихнин моддаси топилган.

10 август куни бўлиб ўтган финал мусобақаларида Ортиқов 339 кг оғирлик кўтариб, Олимпиаданинг бронза медали совриндори бўлган эди. 

Бу Қирғизистон делегацияси Рио-де-Жанейрода қўлга киритган ягона медаль бўлиб турганди ва энди терма жамоа медаль олган терма жамоалар рўйхатидан чиқиб кетди.