Эрон армиясининг 4 та ҳарбий катери юқори тезликда Ормуз бўғози яқинида АҚШнинг USS Nitze мина ташувчи кемасини тақиб қилди. Бу ҳақда Пентагондаги манбага иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Маълумотларга кўра, воқеа 23 августда юз берган. Эрон катерлари АҚШ кемасининг огоҳлантиришига қарамасдан, унга 275 метрдан камроқ масофага яқинлашган.

"Эронликлар хавфли вазиятни юзага келтириб, катта тезликда яқинлашдилар. Бу вазиятнинг кескинлашишига, жумладан USS Nitze томонидан ҳимоя чораларининг қўлланишига олиб келиши мумкин эди", деб айтилди хабарда.

Манбанинг айтишича, бу ҳаракатлар "хавфли ва нопрофессионал" ҳаракатлар бўлган.