WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж АҚШ президентлиги учун Демократик партия номзоди Ҳиллари Клинтоннинг сайловолди кампаниясини танқид қилиб, уни "Россияга қарши жазава" деб атади. 

"Ушбу сайловолди кампаниясида матбуотнинг ўта сиёсийлашиб кетганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Клинтон штабининг, барчани Россия жосуслари деб аташи ташвиш уйғотаяпти. Бу жуда ҳам хавотирга солмоқда", — деган Ассанж Fox News телеканалига берган интервьюсида. 

Унинг сўзларига кўра, Клинтон ўз ташвиқотида хавфсизлик мавзусига ишонч билдираяпти. 

"У, Россияга нисбатан неомаккартизм руҳидаги жазавани маҳкам тутиб олиб, ундан кампаниясида фаол фойдаланаяпти", — дея ишонч билдирмоқда Ассанж.

WikiLeaks асосчиси шунингдек, Трамп ҳам ўз кампаниясида хатоларга йўл қўяётганини таъкидлаган бўлса-да, уни Россия жосуси дейиш нотўғри эканини билдирган.