FES Watch U -  E-ink технологияси асосидаги Sony соатлари

Технология 30 Август 2016 3802

Sony бўлинмасига қарашли япон стартапи Fashion Entertainments  электрон қоғоздан фойдаланилган янги қўл соат — FES Watch U'ни тақдим этди. Гаджет классик ташқи кўринишга эга бўлиб, соат юзи ва тасмаси аввалгидек рангларнинг ўзгартира оладиган E Ink панеллари билан жиҳозланган. Ҳозирда 12 хил дизайн имкониятлари мавжуд бўлиб, бошқа созлагичларни iOS учун мўлжалланган дастурлар орқали (Android учун уланишга ҳозирча имкон йўқ) юклаб олиш мумкин.

Суратларни соат корпусидаги тугмалар орқали ёки смартфондаги дастурлар ёрдамида ўзгартириш мумкин. FES Watch U соатининг автоном иш вақти уч ҳафтани ташкил этади. Намликка қарши IPX5/IPX7 стандарти бўйича ҳимоя мавжуд. Янгилик уч талқинда ишлаб чиқарилади: сапфир шишали қора (590 доллар),  минераль шишали оқ ва кулранг кўринишда (486).

Аввалдан буюртма бериш ўтган йили Sony томонидан ишга туширилган First Flight краудфандинг майдонида амалга оширилади. Чекланган сондаги 10 фоиз чегирмали соатларга (437 доллардан) буюртма бериш мумкин. 7 октябргача стартап деярли 200 000 доллар йиғиб олишни кўзда тутган. Айни дамда лойиҳа зарур маблағнинг 19 фоизини қўлга кирита олди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5976 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6910 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21876 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50430 Жамият
Ироқ Курдистондаги референдумни тан олмайди 
08:37 27 Жаҳон
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 339 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 621 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 373 Жаҳон
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 518 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 392 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар