Халқаро геологлар жамоаси Ҳинд-Ганга дарёлари ҳавзасида истиқомат қилувчилар учун пайдо бўлган энг асосий таҳдидни эълон қилди. Улар олиб борган тадқиқот натижаси Nature Geoscience журналида эълон қилинган.

Покистон, Ҳиндистон, Непал ва Бангладеш давлатларига сув ресурслари билан боғлиқ қурғоқчилик эмас, балки сув манбаларининг инсон ҳаётига заҳарли бўлган чиқиндилар билан ифлосланиши кўпроқ ташвиш уйғотмоқда. Ҳинд, Ганга ва Брахмапутра дарёлари ҳавзасидаги 200 метргача ерости сувларининг 60 фоизида туз ва маргимуш эритмаларининг юқори аралашмаси мавжуд. 

Бу эса, сувни ичимлик ёки қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш мақсадида фойдаланиш имконини йўққа чиқаради. Сунъий йўлдошлар орқали кузатувларга кўра, сўнгги йилларда минтақадаги ерости сувлари сатҳи пасайиб бораяпти.

Олимлар томонидан ўтказилган ўлчаш ишлари натижасига биноан, умуман ерости сувлари сатҳи барқарорлигича қолаяпти. У, йирик шаҳарлар яқинида 30 фоизга камайган бўлса-да, атроф ҳудуддан сизиб келиш билан мувозанатга келмоқда. 

Ҳинд-Ганга дарё экотизимидан бутун дунё бўйича ерости сувларининг 25 фоизи тортиб олинади, ундан Покистон, Ҳиндистон, Непал ва Бангладешда истиқомат қилувчи 750 миллион киши фойдаланади.