Осиёда ЖЧ-2018 саралаш босқич ўйинлари давом этмоқда. Дастлабки турнинг сенсацияси Токиода рўй берди. 

Япония терма жамоаси кутилмаганда БААга имкониятни бой бериб қўйди. "А" гуруҳи вакиллари ўртасида кечган баҳсда Хонда дастлаб мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Кейинчалик эса БАА бу голга икки маротаба жавоб қайтара олишди. БААнинг етакчи ҳужумчиси Аҳмад Халил 20 ва 54-дақиқаларда гол киритиб, терма жамоасига ғалаба келтирди. 

Япония - БАА - 1:2
Голлар:
 Кейсуке Хонда (11) - Ахмад Халил (20,54)
Огоҳлантиришлар: Хироки Сакай, 16, Мая Ёшида, 19 - Моханад Салем, 10, Волид Аббос, 80.

Манба: Tribuna.uz