Камида 12 киши Покистон шимоли-шарқидаги суд биносида рўй берган портлаш оқибатида ҳалок бўлган. Рейтер агентлиги хабарига кўра, бу портлаш туфайли жабрланганлар сони 52 нафар.

"Биз 12 кишининг жасадини аниқладик. Қурбонлар орасида адвокатлар, полициячилар ва оддий фуқаролар бор", деган қутқарув хизматидаги манба.

Geo TV телеканали хабарига кўра, жума куни тонгида Мардан шаҳридаги суд биноси атрофида 2та портлаш содир этилган. Бир худкуш террорчи бино дарвозаси олдида, иккинчиси ичкарироқда ўзини портлатган.

Айни вақтда ҳарбийлар воқеа жойини ўраб олмоқда. Терактга алоқадорларни қидириш ишлари ўтказилмоқда.