Хитой Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон аҳлига самимий ҳамдардлигини билдирди, дейилмоқда Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хуа Чуньин хабарида.

Ислом Каримов 2 сентбрда 79 ёшида вафот этди. Президентнинг дафн маросими бугун, 3 сентябрда туғилган юрти – Самарқандда бўлиб ўтади. Ўзбекистонда шу муносабат билан 3 кунлик мотам эълон қилинди.

"Хитой Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг вафотидан карахт ҳолга тушди, Хитой шу муносабат билан қайғурмоқда ҳамда Ислом Каримовнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради", дейилди таъзия матнида. Хитой томонининг айтишича, Ислом Каримовнинг вафоти нафақат Ўзбекистон халқи учун оғир жудолик бўлди, балки Хитой халқи Ислом Каримов сиймосида самимий дўстини йўқотди.

Хитой раиси Си Цзиньпин ва Давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцян Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматулла Йўлдошевга ҳамдардлик телеграммасини жўнатди.

"Президент Каримов Ўзбекистон Республикаси асосчиси бўлган, миллий мустақилликка эришди, мамлакатнинг фаровонлиги ва тараққиёти учун тарихий ҳисса қўшди. Каримов Хитой ва Ўзбекистоннинг дўстона ҳамкорлигига узоқ вақт ва матонат билан ўз кучини берди, давлатларимиз орасида стратегик хавфсизлик муносабатларини ривожлантириш ва халқларимиз ўртасида дўстликни мустаҳкамлаш учун бор куч-ғайратини бағшида қилди", дейилди Хитой раиси юборган телеграммади.

Шунингдек, телеграммада Хитой Ўзбекистон билан стратегик ҳамкорлик муносабатларини ривожлантиришга катта аҳамият бериши, қўни-қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш, икки давлат фаровонлиги учун янада кўпроқ ҳисса қўшиш ниятидалиги билдирилди.