Ўтган ой украиналик автомобилчилар умумий қийматда 5 630 та янги машина сотиб олган.

Украинадаги автомобиль бозорида 2016 йилнинг январь–август сарҳисоби бўйича жами 38 389 янги машиналар сотилди. Мазкур натижа ўтган йилнинг анологик кўрсаткичига нисбатан 48 фоизга кўпроқдир. Сўнгги ёз ойларида янада сезиларли – 63 фоизли ўсиш қайд этилди.

Украина авто ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси «Укравтопром» маълумотига кўра, японларнинг Toyota маркаси энг юқори талабдаги брендга айланган. 2016 йилнинг август ойи давомида 678 автомобиль сотилди, бу натижа ўтган йилгига нисбатан 31 фоизга кўп. Рейтингнинг иккинчи поғонасини  француз бренди Renault эгаллади: сотилган машиналар сони 75 фоизга (жами 552 машина) ошди.

Украин авто бозорининг кучли учлигини (423 автомобиль сотилган) америка бренди Ford ёпиб беради. Бу кўрсаткич аввалги натижаларга нисбатан 150 фоиз ўсганини билдиради. Кейинги ўринлардан 214 фоизли ўсиш билан немес маркаси Volkswagen (август ойида 412 нусхада сотилган), 122 фоизли ўсиш билан кореялик Kia (август ойида 402 нусхада сотилган) жой олди.

Мутахассилар фикрича, август ойида украин авто бозорида энг талабгир машиналардан бир кроссовер Kia Sportage бўлган: у мамлакат бўйлаб 271 нусхада сотилган.