Дунёдаги энг катта - узунлиги 100 метр, кенглиги 400 метрни ташкил қилувчи рақс тушадиган фаввора Дубайда бунёд этилади. Бу ҳақда Дубайдаги Cityscape Global кўргазмасида маълум қилинган.

Фаввора Дубайдаги Meydan One Mall савдо мажмуаси ичида қурилади. Ушбу лойиҳага 2015 йилнинг августида старт берилган. Фаввора майдони 30 минг квадрат метрни ташкил этади. Бу ерда чанғи комплекси барпо этилиши ҳам кўзда тутилган.

Дунёдаги энг улкан ва узун мусиқий фавворалардан бири Дубайда 2009 йилда пайдо бўлганди. Бу фаввора Бурж Халифа минораси олдида жойлашган. Унинг узунлиги 275 метр бўлиб, отилган сув оқими баландлиги эса 150 метрга етади.