АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти нефть захираларини сақлаш инфратузилмасига қўшимча 1,5-2 млрд доллар ажратмоқчи. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди. Бу таклиф Конгрессга тасдиқлов учун юборилган. 

Бу маблағлар нефтнинг стратегик захираларини сотишдан олинади. 2017 молиявий йилда гап 8 млн баррель нефть сотиш ҳақида кетмоқда. Жорий биржа нархларига кўра бу ҳажм 400 млн долларга баҳоланмоқда. 

Нефть захиралари Конгресс томонидан 2018-2025 йилларда сотилиши маъқулланган 124 млн баррель нефтга қўшимча равишда сотилади. Бу нефтнинг сотилиши мамлакат йўл инфратузилмасини яхшилаш учун ёрдам бериши керак.