АҚШ ҳарбийлари Гуантанамодаги қамоқ лагерларидан бирини ёпди, деб хабар бермоқда Франс Пресс ахборот агентлиги. 

АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари вакили Жон Филостратнинг айтишича, ёпилган лагер маҳбуслар учун тиббий марказга айлантирилади. Лагерда сақланган маҳбуслар Кубадаги бошқа турмаларга ўтказилади.

Кубадаги Гуантанамо базасидаги турма 2001 йил 11 сентябрдаги терактдан кейин 
террорчиликда айбланган ва гумон қилинганларни сақлаш учун яратилган.