Куз келиши билан пахтакорларимиз учун маъсулиятли палла бошланади. Эрта баҳордан улкан меҳнат ва меҳр ила парваришлаб етиштирилган ҳосилни йиғиштириб олиш даври етиб келганидан дарак, бу.

Андижонлик миришкор бободеҳқонлар  томонидан етиштирилган ҳосил чўғини кўриб кўзингиз қувнайди. Вилоятнинг қайси фермер ҳўжалигига борманг, теримчилар учун кўнгилдагидек шароитлар яратилганига гувоҳ бўласиз.

“Истиқлол” фермер ҳўжалиги раҳбари уста деҳқон Тоҳиржон Режапов билан йиғим-теримни бориши ҳақида суҳбатлашдик. – Оппоқ очилиб турган пахталар йил давомида  амалга оширилган катта меҳнатимиз самараси,- дейди Тоҳиржон ака. -Хусусан, вилоятимизда ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғиштириб олиш учун пухта тайёргарлик кўрилди. Биринчи навбатда теримчилар учун кўнгилдагидек шароит яратилганини айтиб ўтиш жоиз. Дала бошида икки маҳал иссиқ овқат ташкил қилганмиз. Дам олиш жойларида теримчилар учун барча қулайликлар яратилган. Терилган пахта учун меҳнат ҳақлари дала бошида ўша куннинг ўзида берилаётгани, мавсум бошланмасдан тахт қилиб қўйилган техникаларни пахта хом ашёсини пешма-пеш қабул қилиш масканларига етказиб бераётгани терим суръатига ижобий таъсир кўрсатмоқда.  

  Элмурод Эрматов, Андижон