Туркия оғир зарба берувчи учувчисиз парвоз қурилмалари ишлаб чиқармоқчи, деб айтди Туркия фан, саноат ва технологиялар вазири Фарук Ўзлю.

"Бизнинг мақсад юқори сифатли қурол ва кузатув мосламалари билан жиҳозланган 3,5-4 тоннали зарба берувчи учувчисиз парвоз қурилмалари ишлаб чиқаришдан иборат", деб айтди Озлю Anadolu ахборот агентлигига берган интервьюсида.  

Ўзлю яқин келажакда Туркияда ишлаб чиқарилувчи учувчисиз парвоз қурилмалари Аnka’ни Туркиянинг TURKSAT сунъий йўлдоши бошқарувига ўтказиш режаси борлигини маълум қилди. "Енгил қуролли, оғирлиги 560-600 кг бўлган бу учувчисиз парвоз қурилмалари мухолиф Озод Сурия армиясини ҳаводан қўллаб-қувватлашга қўшимча сифатида ишлатилмоқда", деб қўшимча қилди Ўзлю.         

Turkish Aerospace Industries (TAI) компаниясининг Anka лойиҳаси Туркиянинг биринчи буткул миллий ишланмаси бўлиб, 2004 йилдан Туркия қуролли кучлари бош штаби бошчилигида амалга ошириб келинади. 2013 йилда компания Туркия ҳукумати билан 10 та Anka қурилмасини етказиб бериш бўйича шартнома тузган.