Нью-Йоркдаги ABC7 телекомпанияси журналисти янглишиб, АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон ўлганини эълон қилди. Бу ҳолат тасвирланган видео Mediaite.com порталида чоп этилди. 

"Биз шошилинч хабарларни Хиллари Клинтоннинг вафоти билан бошлаймиз", деб айтди телебошловчи Жо Торрес. Сўнгра Торрес ҳамкасби билан Клинтоннинг саломатлигини муҳокама қилишга тушиб кетади.

Бошловчининг сўзлари билан бирга Клинтоннинг Нью-Йоркдаги тадбирда тоби қочиб, машина ўтказилаётгани тасвирланган видео кетади. Видеода ёрдамчилари томонидан ушлаб турилган Клинтон чайқалиб, йиқилиб тушгани ҳам акс этган. 

Клинтон штаби унинг тириклигини маълум қилиб, кейинги ҳафтада Украина президенти    Пётр Порошенко билан БМТ Бош ассамблеясининг навбатдаги сессиясида учрашишини айтди.