Моуриньо: "МЮ" мағлубиятга лойиқ эмасди

Спорт 16 Сентябрь 2016 5717

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо Европа Лигасининг 1-турида "Фейеноорд"га қарши баҳсдан кейин ўз фикрларини билдирди. 

"Натижадан мамнун эмасман. Биз мағлубиятга лойиқ бўлмаган учрашувда ютқазиб қўйдик. Иккинчи бўлимда тўп назоратини ўз томонимизда ушлаб турдик, яхши ўйнадик. Биз сафардаги ўйинда ғалаба қозонишни режалаштирган эдик. Охиригача мағлубиятдан чиқиб кетиш йўлларини изладик. 

"Фейеноорд" оффсайддан гол ургани менга алам қилмоқда. Бизда голли вазиятлар кўп бўлди, бироқ мен булар учун кимнидир айбламоқчи эмасман. Баъзи футболчилар бошқаларга нисбатан яхши ўйин кўрсатди. Айримлари эса ўз дебютини ўтказди", -дейди Моуриньо. 

Кўпроқ янгиликлар