Анчелотти “Бавария” мураббийлари орасида энг яхши натижа қайд этди

Спорт 17 Сентябрь 2016 4867

“Бавария” бош мураббийи Карло Анчелотти шу йилнинг ёзида жамоа бошқарувини қўлига олган эди. Орадан кўп ўтмай туриб, Анчелотти жамоа тарихидан жой эгаллади. Италиялик мутахассис қўл остида жамоа тарихидаги энг яхши мавсумини ўтказмоқда.

Анчелотти бошчилигида жамоа 5та учрашувда, 5 бор ғалаба қозонди. 20 бор гол киритди ва ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Бундай кўрсаткич билан Анчелотти клубнинг аввалги мураббийлари Хосеп Гвардиола, Юпп Хайнкес ва Оттмар Хитцфелдларни ортда қолдира олди.

Эслатиб ўтиш керак, жамоа Германия чемпионатида “Вердер”ни 6:0, “Шальке”ни эса 2:0 ҳисобида мағлуб қилди. Кубок саралашида эса “Карл Цесс” жамоаси 5:0 ҳисобида таслим қилинди. Чемпионлар Лигасида “Ростов” (5:0) мағлуб қилинган бўлса, Германия Суперкубогида эса мюнхенликлар “Боруссия Д”ни устидан 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Кўпроқ янгиликлар