Тошкент вилоятини ривожлантириш дастури қабул қилинди

Ўзбекистон 19 Сентябрь 2016 19876

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2016 йил 9 сентябрь куни 2016-2018 йилларда Тошкент вилояти шаҳар ва туманларини комплекс ривожлантириш чоралари тўғрисидаги дастурни қабул қилди. Қарорнинг тўлиқ манти билан Lex.uz сайтида танишиш мумкин.

Унда, саноат ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, янги ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш ва мавжуд саноат қувватларини модернизация қилиш борасида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, муҳандислик- коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмалари, хом-ашё базаси, шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни ривожлантириш кўзда тутилган.
 
Жумладан, пойтахт вилоятида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2019 йилга келиб 33,4 фоизга чиқариш белгиланган.

Қарорда, Оққўрғон, Бекобод, Бўка, Қуйичирчиқ, Паркент, Юқоричирчиқ ва Чиноз туманлари саноатлаштириш даражасини янада ошириш бўйича топшириқлар берилган. 

Шу билан бирга, Оққўрғон, Бекобод, Бўка, Қуйичирчиқ ва Паркент туманларини ривожлантириш учун махсус дастурлар ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда. 
 

Кун янгиликлари
Дональд Трамп президентлигини қандай ваъдалар билан бошлади
00:25 23275 Жаҳон
Дональд Трамп – АҚШнинг 45-президенти
22:27 / 20.01.2017 21008 Жаҳон
Ўзбекистонда хорижга чиқиш учун рухсатнома (стикер) бекор қилинадими, Обаманинг сўнгги иш куни ва террорчи Машарипов ҳақида сўнгги янгилик
20:46 / 20.01.2017 34358 Жаҳон
Энг кучли паспорт ёки Кот-д’Ивуар ва Гвинеялар орасида қолиб кетган Ўзбекистон
18:38 / 20.01.2017 44022 Ўзбекистон
Тадбиркорлар орасида катта шов-шувларга сабаб бўлаётган бизнес семинарга бир кун қолди! Ўтказиб юборманг!!!
18:32 / 20.01.2017 9775 Жамият
Барча иштирокчи ғолибга айланган танлов
16:02 / 20.01.2017 6944 Жамият
Ўзбекистонда хорижга чиқиш учун рухсатнома (стикер) бекор қилиниши кутилмоқда
12:59 / 20.01.2017 52037 Ўзбекистон
Ҳайдовчисиз Chevrolet’нинг Сан-Франциско бўйлаб сайри видеога олинди
Италияда қор кўчкиси остида қолган меҳмонхонада омон қолган одамлар топилди
12:43 469 Жаҳон
Аpple чип етказиб берувчиси устидан судга шикоят қилди
12:41 428 Жамият
Кўпроқ янгиликлар