Янги Chevrolet Bolt электромобилининг нархи эълон қилинди

Технология 20 Сентябрь 2016 10740

Янги Chevrolet Bolt EV жорий йилнинг бошида CES истеъмол электроникаси кўргазмасида тақдим этилган эди. Бироқ, ишлаб чиқарувчи компания электромобилининг қиймати энди маълум қилди. Шундай қилиб, электромобилнинг тавсия қилинган нархи 37 495 долларни ташкил этмоқда. 

Бундан ташқари, харидорлар 7 500 доллар миқдоридаги федерал солиқни тўламаслик кўринишида чегирмага эга бўлишлари ҳам мумкин. Шу билан электромобиль нархи ўз-ўзидан 29 995 долларга тушади. 

Канадада янги машина 42 795 канада долларига баҳоланган. Бунга қўшимча равишда 1 600 доллар етказиб бериш учун тўланади. Давлат дастури доирасида модель учун чегирма 11 361 долларни ташкил этиши мумкин. Шу билан канадалик харидорга у 31 434 канада долларига айланади. 

Шундай қилиб, бир марта қувватланиш билан 383 кмгача юра оладиган Chevrolet Bolt EV, Шимолий Америкадаги узоқ масофага юра оладиган электромобиллар орасидаги энг арзонларидан бири бўлади. 

Унинг энг арзон Chevrolet Bolt LT тўплами 37 495 доллар бўлгани ҳолда, ўрнатиладиган стандарт жиҳозлари талайгина: орқани кўрсатувчи камера, 10,2 дюймли сенсорли экран, ўзи елимланадиган Michelin шиналари ва бошқалар.

Болтга 200 от кучига эга электр мотор ўрнатилади. Хэтчбек 7 сонияда «юз»га чиқа олиши айтилмоқда. Унинг энг юқори тезлиги соатига 146 кмни ташкил этади. Автомобиль оддий хўжалик электр тармоғидан қувватланувчи литий-ион аккумуляторлар блоки билан жиҳозланади. 

Кўпроқ янгиликлар