Жанубий Корея, Россия ва Хитой АҚШнинг 2017 йили мамлакатга жойлаштиришни режалаштирган THAAD РҚМ тизимига зарба йўллагудек бўлса, ракеталарни уриб туширади, дея баёнот берган Корея мудофаа вазири Хан Мин Гу.

"Мабодо, Хитой ёки Россия ракета зарбалари берса, уларни уриб туширмаслигимиз мумкинми? Албатта, биз уриб туширамиз", — дея мудофаа вазири сўзларини келтиради Ёнхап агентлиги. 

Хан Мин Гунинг аниқлик киритишича, Россия ва Хитойнинг эҳтимолий ракета ҳужумлари THAAD тизими ёрдамида қайтарилади.

"У, Хитой ва Россиянинг қаршилигини ва иқтисодий муаммоларни эътиборга олганимизда ҳам бизнинг хавфсизлигимизни таъминлаш учун зарур", — деб қайд этган Хан Мин Гу.