Норвегиялик ҳайдовчилар Tesla’ни судга бердилар

Технология 22 Сентябрь 2016 3238

Норвегияда Tesla компаниясининг Model S элетромобилига эга 126 ҳайдовчи автомобиль етарлича тезлашмаслиги сабабли компания устидан судга даъво аризаси бердилар, деб маълум қилди Bloomberg ахборот агентлиги. 

Компания эълон қилган кўрсаткичларга кўра, Model S P85D электромобилида "ақлдан озган режим" кўзда тутилган бўлиб, у ёқилганда седан турган жойидан 100 км/соат тезликкача 3,1-3,3 сонияда тезлашиши керак. Марканинг норвегиялик мижозларининг айтишларича, уларнинг автомобиллари бунчалик тез тезлаша олмайди. Шу сабабли улар пулларининг қайтарилишини талаб қилмоқдалар.

Tesla вакили Сандволд Роланд компания ва мустақил мутахассислар томонидан ўтказилган синовлар автомобилнинг амалдаги кўрсаткичлари эълон қилинганларига мос келишини кўрсатганини айтган.

Таъкидланишича, Норвегия Tesla автомобиллари сотиладиган энг йирик бозорлардан ҳисобланади. Бу давлат томонидан электромобиллар сотиб олишда ёрдам пули берилиши билан боғланган. Model S P85D Норвегияда бошқа сотилмайди, унинг ўрнини P90D модели эгаллаган.

 

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 72051 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37411 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21683 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81643 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62029 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1939 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 1286 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 1094 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 465 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 813 Маданият
Кўпроқ янгиликлар