Politico: ЕИ Трампни яширинча қўллаб-қувватлаяпти

Жаҳон 22 Сентябрь 2016 4741
© AFP

Европанинг кўплаб сиёсатчилари Ҳиллари Клинтон ўрнига Дональд Трампнинг АҚШ президенти бўлишини маъқул кўришмоқда. Бироқ, улар бу ҳақда ошкора фикр билдиришмайди, деб ёзмоқда Politico нашри.

Мақола муаллифи Мэттью Карничнигнинг сўзларига кўра, бугунги кунда бирон бир юқори лавозимли европалик сиёсатчининг Трамп ғалабаси хусусида хавотир билдирмаган кунни эслаш мумкин эмас. 

"Шунга қарамай, айрим доираларда “Трамп” булути ортида митти умид учқунларини кўришмоқда, — дея қайд этган Карничниг. — Албатта, биронта ҳам европалик сиёсатчи буни ошкора тан олмайди, аммо уларнинг баъзилари Трампни, Европанинг Америка таъсиридан қутилиши учун аҳён-аҳёнда пайдо бўладиган имкониятлардан бири сифатида кўришмоқда".

Европада бир неча ўн йиллар мобайнида ўнг ва сўл кайфиятдагилар Вашингтонни танқид қилиб келди. 

"Аслида, Америка таъсирининг салбий томони Европа сиёсатчиларини бирлашишга мажбур қилаётган айрим жиҳатлар холос…" — дейди Карничниг.

У, ўз фикрини исботи сифатида, Трампни яширинча қўллашга сабаб бўлаётган бешта омилни келтиради. 

Биринчидан, европаликлар мана бир неча ойдирки, на у ёқли ва на бу ёқли бўлмаган  АҚШ-ЕИ ўртасидаги эркин савдо тўғрисидаги Трансатлантика савдо ва инвестиция келишувидан норози. 

Битимни ёқламаётганлар уни Америка компанияларининг Европадаги таъсирини кучайтиришга қаратилган "троя оти" деб баҳолашмоқда. Трамп, ўз навбатида, бу каби савдо келишувлари биринчи галда америкалик ишчиларга зарар келтиради, деб ҳисоблайди. 

Иккинчидан, Трамп НАТОга қарши қарашларини ошкора билдирмоқда. Европа сиёсатчилари эса, ЕИнинг ўз армияси бўлиши тарафдори. Америкалик миллиардер ҳеч қачон, Европа, мудофаа масалаларида АҚШга суяниб қолганидан норозилигини яшириб ўтирмаган. 

Аммо, Европада уни Олий бош қўмондон сифатида кўришни хоҳлаганлар сони ҳам кўпчиликни ташкил этмаса керак, дейилади мақолада. Шундай экан, агар миллиардер ғалаба қозонгудек бўлса, ЕИ армияси тарафдорлари ўз ғояларини жидду-жаҳд билан илгари сура бошлашади. 

Учинчи сабаб — АҚШнинг ҳеч кимни қолдирмай оммавий равишда кузатиш дастуридир. Эдвард Сноуден маълумотлари АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигидан ҳеч ким, ҳатто Ангела Меркель ҳам қутилиб қола олмаслигини исботлайди. Эндиликда, кўпгина европаликлар Вашингтон уларнинг суҳбатини эшитишига ишончи комил. 

Ҳозирда, ЕИ ва АҚШ разведка соҳасида ҳамкорлик қилади, аммо Трампнинг ғалабаси бунга чек қўйиши мумкин, деб ҳисоблайди мақола муаллифи. 

Тўртинчидан, Уолл-стрит банкларининг Европага таъсири, ушбу қитъа аҳолиси томонидан ўзига хос "таъсир ўтказиш усули" сифатида баҳоланмоқда. 

Карничниг ўз фикрига Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкерни мисол тариқасида келтирган. Юнкер, Еврокомиссиянинг ўзидан аввалги раҳбари Жозе Мануэл Баррозунинг жаҳон иқтисодий инқирозига сабаб бўлган банклардан бири Goldman Sachs молия муассасасига ишга жойлашганини кескин танқид қилган эди. 

Трампнинг президент сифатида сайланиши эса, Америка банкларининг ЕИга таъсирини чеклаш борасида ажойиб имкониятдир. 

Муаллифга кўра, европаликларни ҳаракатлантирувчи "энг кучли жиҳати" ва бешинчи сабаб, уларнинг “ёмонлик тилашидир”. 

Карничниг нимани назарда тутаётганини изоҳлаб: европаликлар ҳеч қачон АҚШнинг устунликлари борасидаги Вашингтон иддаоларига муносиб жавоб қайтармаганини ёдга олади. Аммо, Трампнинг ғалабаси, АҚШда ҳам ўзига етарли муаммолар керагидан ортиқлигини кўрсатади. 
 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 22694 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 49195 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62969 Жамият
CNN: Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашув уюштиришга ҳаракат қилган
09:58 16 Жаҳон
ЕЧЛ. Қуръадан олдин барча иштирокчилар номи ва саватчалар таркиби
09:57 39 Спорт
АҚШ янги ядровий қанотли ракета яратишга буюртма берди
09:40 399 Жаҳон
ОАВ: Россия ва Миср ўртасидаги авиаалоқа 2017 йилда тикланмайди
09:37 235 Жаҳон
Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкротлик жараёни жорий этилади
Мексиканинг биринчи электромобили ноябрь ойида пайдо бўлади
Вайронкор “Хато” тўфони Жанубий Хитойда 12 кишининг умрига зомин бўлди
09:25 507 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар