“Манчестер Юнайтед” – “Лестер”, “Арсенал” – “Челси” ва дам олиш кунлари ўтказиб юбориб бўлмас ўйинлар

Спорт 24 Сентябрь 2016 5535

23-24 сентябрь кунлари Европада миллий чемпионат ўйинлари давом эттирилади. Футбол мухлисларини бир қатор қизиқарли ўйинлар кутмоқда. 

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” – “Лестер” (Шанба, 24 сентябрь. “Матч ТВ”, “Матч!”, “Футбол 1”. 16:30)

АПЛ 6-турининг марказий учрашувларидан бири Манчестер шаҳрида бўлиб ўтади. “Манчестер Юнайтед” амалдаги чемпион “Лестер”ни қабул қилади. Август ойида бу жамоалар Англия Суперкубогида ўзаро тўқнаш келишган эди. Ўшанда “манкунианликлар” 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб,  кубокни Манчестер шаҳрига олиб кетганди. Эндиликда улар чемпионатда ўзаро тўқнаш келади. Жозе Моуриньо шогирдлари АПЛнинг ортда қолган иккита ўйинида мағлубиятга учраган эди. “Лестер” эса аввалги турда уйда “Бернли” устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. “МЮ” охирги турдаги омадсизликлардан сўнг танқидлар остида қолди. Бугунги ўйинда Жозе Моуриньо жамоаси аввалги турдаги мағлубиятлар шунчаки тасодиф бўлганлигини амалда исботлаши талаб қилинади. “Лестер” эса аста-секин ўз ўйинларини намойиш қила бошламоқда. 

РФПЛ. “ЦСКА” – “Краснодар” (Шанба, 24 сентябрь. “Матч ТВ”, “Наш футбол”. 19:00)

Бош мураббийсиз қолган “Краснодар” охирги учта ўйинда фақат ғалаба қозонди. ЦСКА эса чемпионатни яхши бошлаган ва ҳозирда 2-ўринда бормоқда. Бироқ клуб Россия Кубогидан чиқиб кетди. Эндиликда москваликлар бор эътиборларини чемпионатга қаратишлари табиий. Умуман олганда, бир-бирига муносиб рақиблар тўқнашади. Чунки улар шу кунга қадар чемпионатда 12 бор ўзаро баҳс юритган. Улардан бештасида москваликлар ғалаба қозонган бўлса, тўртта баҳсда “Краснодар” устунлик қилган. Учта ўйинда томонлар муроса кўчасини танлашган. 

АПЛ. “Арсенал” – “Челси” (Шанба, 24 сентябрь. “Матч ТВ”, “Матч!”, “Футбол 1”. 21:30)

Лондон дербисининг навбатдаги тўқнашуви. “Арсенал” доимий рақиби бўлган “Челси”га қарши баҳс юритади. Икки жамоа айни пайтда турнир жадвалида ёнма-ён турибди. Антонио Конте “Челси”ни қабул қилганидан сўнг жамоа тубдан ўзгарди. Тўғри, “аристократлар” аввалги турда “Ливерпуль”га имкониятни бой берган бўлишига қарамай, чемпионатни яхши бошлаган. “Арсенал” ҳам турдан-турга натижаларини яхшиламоқда. Икки жамоанинг ўйинлар статистикасига назар солсак, устунлик “Арсенал”да эканлигини кўриш мумкин. “Тўпчилар” 72 бор “Челси”ни мағлуб қилган. “Челси” эса азалий рақибидан 61 ўйинда устун келган. 

РФПЛ. “Ростов” – “Локомотив” (Шанба, 24 сентябрь. “Матч ТВ”, “Наш Футбол”. 23:30)

Виталий Денисов тўп сураётган “Локомотив” жамоаси бу турда “Ростов” меҳмони бўлади. Бу учрашувнинг аҳамияти бор. Денисов “Ростов” ҳужумчиси Сердар Азмунга қарши ўйнайди. Мазкур ўйин орқали Денисов 6 октябрда Эронга қарши бўладиган баҳс олдидан Азмуннинг имкониятларини чамалаб олади. “Ростов” чемпионатнинг ортда қолган еттита турида уч бор ғалаба қозонди ва шунча ўйинда мағлубиятга учради. Яна бир ўйинда дуранг қайд этди. “Локомотив” эса бор-йўғи битта учрашувда ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқди. “Темирйўлчилар” мавсумни ишончсизроқ бошлади. “Ростов”га қарши баҳс уларнинг ишончларини қайтариш мумкин.

А Серия. “Фиорентина” – “Милан” (Якшанба, 25 сентябрь. “Матч!” “Футбол 2”, 23:45)

Винценсо Монтелла “Милан” бошқарувида ўзининг собиқ жамоаси “Фиорентина”га қарши ўйнайди. Эртага бўлиб ўтадиган учрашувда икки жамоанинг ҳам кучлари деярли тенг. “Милан” мавсум стартини яхши бошлаганди эди. Бироқ аввалги турларда кутилмаганда “россонерилар” икки бор мағлубиятга учради. “Милан” ҳужумчиси Карлос Бакка эса мавсумни ажойиб бошлаб, қатор голларни уришда давом этмоқда. Хуллас, А Сериянинг муҳим ўйинларидан бири бўлиши табиий.

Манба: Tribuna.Uz

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33393 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71333 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10124 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134662 Жамият
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 11 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 9 Спорт
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 / 19.08.2017 1803 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 / 19.08.2017 1156 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 / 19.08.2017 1204 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 / 19.08.2017 2806 Спорт
Кўпроқ янгиликлар