Озарбойжонда конституцияга тузатишлар киритиш бўйича референдум бўлиб ўтмоқда

Жаҳон 26 Сентябрь 2016 2406

Озарбойжонда душанба куни мамлакат конституциясига тузатиш ва қўшимчалар киритиш бўйича референдумда овоз бериш учун сайлов участкалари очилди.

Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, 125та округда 5267та участка очилган ва бу участкалар маҳаллий вақт билан соат 08:00дан 19:00гача ишлайди (Тошкент вақти билан соат 09:00дан 20:00гача).

Овоз берувчилар рўйхатига мамлакатнинг 5,26 миллион фуқароси киритилган. Давомат камида 25 фоизни ташкил қилсагина референдум бўлиб ўтди, деб тан ҳисобланади.

Фуқаролар мустақил Озарбойжон тарихидаги учинчи референдумда президентлик муддатини 5 йилдан 7 йилгача узайтириш, вице-президент лавозимини жорий этиш, давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, хусусан, мамлакат раҳбариятида янги лавозимларни таъсис этиш, президент ва парламент депутати бўлиб сайланиш учун ёш чекловларини бекор қилиш каби масалаларга жавоб беришлари керак бўлади.

Бу масалаларда ўз фикрини билдириш имкониятига хориждаги фуқаролар ҳам эга бўлади. Озарбойжон ТИВ маълумотига кўра, 29та мамлакатдаги 38та дипломатик миссялар томонидан сайлов участкалари ташкил қилинган.

Бюллетенга 29та банд киритилган, уларнинг ҳар бири таклиф этилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни акс эттиради ва "ҳа" ёки "йўқ" жавобларидан бирини белгилаш сўралади. Референдум иштирокчиларининг 50 фоиздан ортиқ овозларини тўплаган тузатишлар қабул қилинди, деб ҳисобланилади.

Референдумнинг боришини 117 нафар халқаро ва 53 мингга яқин маҳаллий кузатувчилар назорат қилади.

Такрор овоз бериш олдини олиш учун сайловчиларнинг бош бармоғи рангсиз сиёҳ билан бўялади. Участкага киришда уларнинг бармоғи махсус ультрабинафшали лампа билан сканерланади. Шунингдек, бир нечта бюллетень ташлашга йўл қўймаслик учун барча участкаларда шаффоф қутилардан фойдаланилади.

Озарбойжон МСК натижаларни 21 октябрь куни маълум қилиши айтилган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 89633 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 44733 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50415 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8826 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19687 Ўзбекистон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 240 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 460 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 385 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 349 Жаҳон
Dodge Viper суперкарларини ишлаб чиқариш кутилмаганда тўхтатилди
Кўпроқ янгиликлар