Токио метросида, тахминларга кўра, газ орқали ҳужум қилиниши оқибатида олти киши жабрланди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар бермоқда.

Воқеа Япония пойтахти метросининг Такаданобаба станциясида юз берган.

Аввал хабар қилинганидек, 20дан зиёд киши шубҳали ҳидни пайқаган. Улар фавқулодда қутқарув хизмати ходимларини ёрдамга чақиришган.

NHK телеканалининг хабар беришича, станцияда ҳидни аниқлаштирувчи мутахассислар фаолият юритмоқда. Станция атрофида тез ёрдам ва ўт ўчириш машиналари жойлаштирилган.