Google Ҳиндистон интернети ривожига ҳисса қўшмоқчи

Технология 29 Сентябрь 2016 2873

Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳлидаги анжуманда Google вакиллари компания мобиль дастурларни Ҳиндистондаги мавжуд мобиль алоқанинг кучсиз сигналига мослаштириб ва Wi-Fi симсиз интернетига уланиш нуқталари тармоғини кенгайтариб,  Ҳиндистон мобиль индустрияси ривожланишига ҳиссасини қўшмоқчилигини маълум қилдилар. 

Компания вакилларининг айтишича, Google дастурчилари ва муҳандислари Ҳиндистоннинг 15 шаҳрига ташриф буюриб, бу шаҳарларнинг ҳинд лойиҳаси устида олиб борилаётган иш жараёнидаги инфратузилмасини ўрганиб чиқдилар. 

Google айни вақтда ўзининг Chrome интернет-браузери ва Google Play онлайн-дўконини каби маҳсулотларини оптималлаштириш жараёнида турибди. Компаниянинг мақсади Ҳиндистон учун хос бўлган кучсиз интернет-уланиш шароитида дастурлардан фойдаланишни мумкин бўладиган қилишдан иборат.

Аввалроқ Ҳиндистон аҳолисининг фақат бешдан биригина интернетга уланишга эга эканликлари маълум қилинган. Бундан келиб чиқиб, Google ўз маҳсулотини ҳинд бозорида илгари суриш бўйича махсус дастурни яратди. Компания шунингдек интернетга уланиш кучсиз бўлган ҳолатлар учун YouTube серверидан фойдаланишга имкон берувчи YouTube Go дастурини тақдим қилганди.

 

Кун янгиликлари
Parus — кўнгилочар мажмуасида болалар аттракционларига 20 фоизлик бонуслар берилмоқда
11:48 3611 Жамият
Пластик карточкадан нақд пул ечиш...ҳамон муаммо
17:21 / 25.04.2017 49807 Жамият
Қониқарсиз газ таъминоти: муаммонинг илдизи ва аҳолининг миллионлаб қарзлари
16:19 / 25.04.2017 40515 Ўзбекистон
Ўзбекистондаги энг яхши ихтирочилар таништирилди
Човушўғли: Ўзбекистон - минтақадаги барқарорлик манбаи
Дайжест: Туркия ТИВ раҳбари Ўзбекистонда, мактаблардаги ўзгариш, Медведевдан хафа руслар ва куннинг бошқа хабарлари
19:54 1030 Жаҳон
«Кўчирмачиликка чек қўямиз»: Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқи бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди
Бишкек собиқ ҳокими Атамбоевдан ёрдам сўради
19:49 1155 Жаҳон
Афғонистоннинг собиқ президенти Россия, АҚШ ва Хитойни бирлашишга чақирди
19:46 1098 Жаҳон
Истанбулда микроавтобус портлаши оқибатида 5 киши жароҳат олди
19:45 537 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар