Украина Олий Радаси депутати Надежда Савченко украиналик журналист Роман Сушенконинг жосусликда гумон қилиниб РФда ушланишига муносабат билдирар экан, Россияни БМТ таркибидан чиқаришни таклиф қилди. У «112» телеканали эфирида шундай фикрни билдирган.

«Россия тўхтамайди, турли хил кераксиз нарсалар яратилмоқда, ва бу яна бир марта ЕКПА (Европа кенгаши парламент ассамблеяси)да, "Катта еттилик" ва БМТда Россияга ўрин йўқлигини кўрсатади. РФнинг қилаётган ишлари ушбу ташкилотлар пойдеворига қўйилган юқори мезонларга зиддир», — деган Савченко.

У шунингдек, Украина ва Россия ўртасида виза тартиби жорий қилинганини маъқуллаган. Савченконинг фикрича, бу Россияга ишлашга бораётган украиналикларни ҳимоя қилади. 

«Россия билан виза тартибини жорий қиламиз, Европа билан визали борди-келдини бекор қиламиз, бу анча ижобий натижа бўлади», — деган у.