Британиялик актёр Бенедикт Камбербэтч сув тўлдирилган идишда фокус кўрсатди.

Сувнинг фойдали хусусиятлари ҳақида гапира туриб, у оғзи очиқ сув тўлдирилган пластик идишни тўнкарди.

Аммо сув идишдан тўкилмади. Бу ҳолат акс эттирилган видео YouTube порталида жойлаштирилган.

Vanity Fair нашри ушбу видеодан ўзининг ноябрь ойида чоп этиладиган журнали учун илова сифатида фойдаланган.