"Барселона" раҳбарияти ҳужумчи Лионель Месси билан янги шартнома борасида музокараларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда Diario Gol нашри хабар берди. 

Айни пайтда томонлар янги шартноманинг молиявий шартлари бўйича келишувга эришдилар. Бироқ Месси янги шартномада ўзи истаган вақтда "Барселона"ни тарк этиш ва "Ньюэллс Олд Бойз"га ўтиш имкониятига ҳам эга бўлмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Месси Аргентинанинг "Ньюэллс Олд Бойз" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Фаолиятини шу жамоада тугатишни истаётганлигини маълум қилган эди. 

Манба: Tribuna.Uz