Хитой терма жамоаси бош мураббийи Гао Хонгбо ЖЧ-2018 саралаш босқичининг 4-турида Ўзбекистон (0:2) га қарши ўйиндан кейин истеъфога чиқди.

"Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйин олдидан Хитой футбол федерацияси билан суҳбатда бўлган эдим. Агар сафардан ёмон натижа билан қайтадиган бўлсак, барча айбни мураббий ўз бўйнига олади деб келишиб қўйгандим", - дейди Гао Хунгбо AP’га берган интервьюсида.

Хитой термаси айни пайтда ортда қолган 4 турдан кейин 1 очко билан сўнгги ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Гао Хунгбо февралдан бери хитой терма жамоасини бошқариб келаётган эди.

Манба: Tribuna.Uz