Хитойликлар дунёнинг энг бадавлат одамлари сони бўйича америкаликларни ортда қолдирди. Forbes’нинг Хитой муқобили бўлган маҳаллий "Хурунь" журнали шундай хулосага келди. Бир йилнинг ичидагина Хитойда 1 млрд доллардан кўпроқ маблағга эга бўлган одамлар сони икки баробарга кўпайди. Энди Хитойда 596 миллиардер бор.

АҚШда эса "бундайлар" сони 50 нафарга кам. Хитойлик "супербойваччалар"нинг умумий бойлиги 2,1 трлн долларни ташкил қилмоқда. Бу Россия ЯИМдан кўпроқ деганидир.

Хитойлик миллиардерлар ҳали эриша олмаган ягона нарса дунёнинг энг бадавлат одамлари юқори ўнталигига кириш бўлмоқда. Хитойнинг энг бадавлат одами Ван Цзяньлинь 34 млрд доллар билан дунё рейтингида 26-ўринни эгалламоқда. Унинг охирги йилда бойлиги 50 фоизга ошди. Унга тегишли кинотеатрлар акциялари йил бошида маҳаллий биржаларга чиқишига қарамасдан, 10 баробарга нархида ошган.

Эътиборлиси, 1999 йилда Хитойда фақатгина бир дона миллиардер яшаган.