Барчага маълумки, лимон - озуқа моддалари ва витаминларнинг ажойиб манбаи.

Лимоннинг нордон ва ўткир таъми инсонни тетиклаштиради ва иммунитетимизга турли вируслар ҳамда касалликлар билан курашишга ёрдам беради. Бироқ кўпчилик бу меванинг фойдали хусусиятлари ҳақида етарлича маълумотга эга эмас. Шундай экан, сизларга allwommen.ru'нинг лимон хусусиятларига оид маълумотлари билан танишиб чиқишни тавсия қиламиз. 

Лимон ҳиди ниҳоятда тетиклаштиради

У нафақат ижобий таъсир қилади, балки хавотир ҳамда тушкунлик ҳисси билан курашишга ҳам ёрдам беради. 
Элита ресторанларининг олдига атайин лимон дарахтларини экишади, чунки улар мижозларнинг бу ерда ўзини қулай ва хавфсиз ҳис қилишида катта роль ўйнайди. 

Лимон ҳиди ҳаммага ҳам тўғри келавермайди!

Экспертларнинг сўзларига кўра, лимон бош терисини яхши тозалайди. 

Лимон тери билан боғлиқ муаммолар - доғлар, излар ва ҳуснбузарларни бартараф этишда жуда фойдали. 

Лимонни иккига бўлинг ва уни терининг муаммоли жойларига суртинг. 

Шунингдек, бу мева танамизнинг "қайсар" қисмлари - тирсак ва тиззаларни тозалашда ҳам қўл келади. 

Бу маҳсулотдан тирноқларни оқартириш, оғиз бўшлиғидаги ҳидни яхшилаш ва оёқлардаги оғриқни даволашда фойдаланиш мумкин. 

Лимон артрит, ошқозон-ичак касалликлари ва ревматизм каби кўплаб касалликларни осонликча даволаши мумкин.
Ҳар куни лимон сувидан ичиб туринг!

Шунингдек лимон вабо ва безгак каби касалликлардан сақлаши мумкин. 

Буларнинг барчасига сабаб - лимоннинг табиий қон тозаловчи восита эканлигидадир!

Лимонни кундалик истеъмол қилиш қариш белгиларини бартараф этади. 

Бу маҳсулот С, А, Е витаминлари, хром, калий, магний ва темирга бой. 

Лимондан "табиий тетиклаштирувчи" восита сифатида фойдаланинг. 

Лимонни шунчаки иккига бўлиб, ётоқхонада қолдиринг. 

Лимон ҳиди ўпка билан боғлиқ муаммоларни бартараф қилиб, доим тоза ҳаводан нафас олишга имкон беради. 

Агар сизни астма, шамоллаш ва аллергия безовта қилса, оддийгина лимон ҳиди сизнинг томоғингиз ва юқори нафас йўлларингизни тозалашга қодир!