«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо қишки трансферлар вақтидаги асосий режаси ҳақида маълум қилди.

ESPN нашри маълумотига кўра, январь ойида манкунианликлар жамоаси айни вақтда Антонио Валенсия ўйнаётган ўнг қанот ҳимоясига янги футболчи олмоқчи.

Моуриньо ёзги трансферлар вақтидаёқ ўнг қанотга фулбек олмоқчи бўлган, аммо июль-август ойларида клуб трансферлар учун 150 миллион фунт сарфлаб улгургани учун, янги ҳимоячи олиш режаси қишга қолдирилган.

ESPN нашри маълумотига кўра, «МЮ»нинг нишонида Фабиньо («Монако») ва Шеймус Коуэлмэн («Эвертон») турибди, бразилиялик футболчининг нархи қимматроқ.

Манба: Tribuna.uz