Германия ҳукумати Мўсул қочқинларига молиявий ёрдам ажратди

Жаҳон 22 Октябрь 2016 3142
Фото: aljoumhouria

Германия ҳукумати Ироқнинг Мўсул шаҳридаги ўз уйларини тарк этган қочқинларга шошилич равишда 34 миллион евро миқдорида маблағ ажаратади. Бу ҳақда ГФР иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт вазири Герд Мюллер Германиянинг Neue Osnabrücker Zeitung нашрига берган интервьюсида маълум қилган.

«Бу маблағ ҳисобидан Ироқ шимолидаги техник ёрдам кўрсатиш марказлари молиялаштирилади. У ердан гуманитар юкларни тарқатиш амалга оширилади. Шунингдек, биз қочқинларни жойлаштириш ва тиббий хизмат кўрсатишга ҳам ёрдам берамиз», — деган Мюллер.

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, Мўсулни тарк этган қочқинлар сони 1 млн кишига етиши мумкин. 

Кўпроқ янгиликлар