Германия чемпионатининг 8-турига келиб "Бавария" жамоаси ўз мухлисларини қувонтиришга эришди. Мюнхенликлар уйда "Боруссия М"ни қабул қилди.

Бу ўйинда Артуро Видаль ва Дуглас Коста томонидан киритилган иккита гол "Бавария"га ғалаба келтирди. Шундай қилиб, "Бавария" аввалги ўйинлардаги кетма-кет икки дурангдан кейин ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқди. 

Бавария - Боруссия М - 2:0
Голлар
: 1:0 – 16 Видаль, 2:0 – 31 Дуглас Коста. 
Бавария – Нойер, Хуммельс, Алаба, Рафинья (Киммих, 83), Мартинес, Алькантара, Хаби Алонсо, Роббен (Саншеш, 80), Видаль, Дуглас Коста (Мюллер, 73), Левандовски.
Боруссия М – Зоммер, Вестергор, Эльведи, Вендт (Шульц, 65), Корб, Крамер, Штробль, Хофманн (Янчке, 46), Джонсон, Хан (Херрманн, 78), Штиндль.
Огоҳлантириш: Крамер (71).

 

Манба: tribuna.uz