Бугун Англия премьер-лигасининг 9-тури доирасида «Челси» «МЮ»ни қабул қилди.

Учрашув майдон эгаларининг тўла устунлигида ўтди ва бу ҳисобда ҳам акс этди. Биринчи бўлимда рақиб дарвозасини 2 бор аниқ нишонга олган Антонио Конте шогирдлари, иккинчи бўлимда ҳам шунча гол уришди. Жозе Моуриньо шогирдлари эса 4та голга битта ҳам жавоб қайтара олмади.

Эндиликда «Челси» 19 очко билан АПЛ турнир жадвалида тўртинчи ўринда жойлашди. Еттинчи ўринда қолаётган «МЮ» ҳисобида 14 очко тўпланган.

Челси – Манчестер Юнайтед 4:0
Голлар: 1:0 – 1 Педро, 2:0 – 21 Кэйхилл, 3:0 – 62 Азар, 4:0 – 70 Канте.
Челси – Куртуа, Давид Луиз, Кэйхилл, Алонсо, Аспиликуэта, Матич, Мозес, Педро (Чалоба, 71), Канте, Азар (Виллиан, 78), Диего Коста (Батшуайи, 78).
Манчестер Юнайтед –    Де Хеа, Валенсия, Смоллинг, Байи (Рохо, 52), Блинд, Лингард (Марсьяль, 65), Феллайни (Мата, 46), Эррера, Погба, Рэшфорд, Ибрагимович.
Огоҳлантиришлар: Педро (1), Байи (29), Давид Луиз (41), Алонсо (66), Погба (75).