Мексикалик суратчи Феликс Эрнандез 200 минг АҚШ доллари турадиган Audi R8 моделини автомобилнинг 40 долларлик ўйинчоғи ёрдамида реклама қилди.

DIY Photography нашрининг ёзишича, дастлаб сураткаш ўз ғояларини Audi вакилларига билдирган. Натижада компания раҳбарияти ўйинчоқ машина ёрдамида олинган суратларни юқори баҳолаб, реклама суратларини олишга буюртма берган. 

Digital Synopsis нашрининг ёзишича, фототасвирларни олиш учун кам куч сарфланган. Эрнандез саҳна кўриниши, ёруғлик, фойдали ракурслар ва фотокамера созламалари воситасида махсус эффектларни ҳосил қилган. У ўзининг Facebook тармоғидаги гуруҳида реклама тасвирларини суратга олиш майдончасидан олинган суратларни эълон қилди. 

Феликс Эрнандез кичик буюмларни йирик кўрсатувчи суратлари билан машҳурдир.