WP: Оқ уй Сурия мухолифатини Россияга қарши қуроллантирмоқчи бўлган

Жаҳон 24 Октябрь 2016 8555
Фото: REUTERS

Оқ уй маъмурияти Россия авиацияси ҳужумларидан ҳимояланишлари учун Сурия мухолифатига оғир ҳарбий техникалар, хусусан артиллерия тақдим этиш имкониятини кўриб чиққан, деб ёзмоқда The Washington Post.

Нашрда чоп этилган мақолада ёзилишича, АҚШ раҳбарияти МРБ томонидан қўллаб-қувватланаётган мухолифат гуруҳларига йирик миқдорда жанговар техникалар юбориш эҳтимолини муҳокама этган. Гап, ҳақиқий мухолифат кучларига Россия ҳарбий космик кучларидан ҳимояланишга имкон берувчи техникалар ҳақида бормоқда. 

Газета маълумотларига кўра, АҚШ ҳукуматининг бу лойиҳаси президент Барак Обаманинг миллий хавфсизлик органлари билан ўтказган сўнгги мажлисларида муҳокама этилган. Шу билан бирга, бу лойиҳа борасида аниқ хулосага келинмагани хабар қилинмоқда. 

Оқ уй маъмурияти, бу дастурни «АҚШнинг Сурия президенти Башар Асаднинг истеъфога чиқишини тезлатувчи босим ўтказиш стратегиясининг бир қисми» деб атаган.

 

Кўпроқ янгиликлар