Австриялик депутат ва Озодлик партияси етакчиси Хайнц-Кристан Штрахе Германия канцлери Ангела Меркелни унинг миграцион сиёсати сабабли Европанинг энг хавфли аёли деб атади. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
      
Депутат Европа маданиятига адоват билан қарайдиган ва жамиятга қўшилиб кетишни истамайдиган қочқинларнинг назоратсиз оқимида айнан Меркелни айбламоқда. Штрахенинг фикрича, воқеаларнинг бундай тус олиши Европа жамиятида парчаланишга ва ҳаттоки фуқаролик урушига олиб келиши мумкин.