АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп ўзини Россиянинг дўсти ҳам, душмани ҳам деб ҳисобламасликка ва Москва билан яхши муносабатларни йўлга қўйишга чақирди. Дональд Трамп бу ҳақда Reuters ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.  

"Мен Россия билан яхши муносабатларга умид қиламан. Мен Путин билан яхши муносабатларга умид қиламан. Мен ўзимни русларнинг дўсти ҳам, душмани ҳам деб ҳисобламайман. Менинг Россияга ҳеч қандай алоқам йўқ", деб айтган Трамп.

Трампнинг айтишича, унинг рақиби Хиллари Клинтон, Россия президенти Владимир Путинга барчани қарши қилишига қарамасдан, сайловда ғалаба қозонса, Москва билан муносабатларни йўлга қўйишига тўғри келади. 

"У (Клинтон) Путинни доим ёмон қилиб кўрсатади. Агар у ғолиб бўлса, у ёмонотлиқ қилмоқчи бўлган одами билан музокараларни қандай бошламоқчи?", деб айтиб ўтди Трамп.