НАТО 2017 йилнинг январь ойидан бошлаб, Ироқнинг ўзида мамлакат қуролли кучларини кучайтиришни бошлайди.

Шунингдек, Ироқ хавфсизлик органларини ҳам қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда НАТОнинг Европадаги Бирлашган қуролли кучлари қўмитаси раҳбари Кертис Скапаротти маълум қилган.

"Биз 2017 йилнинг январь ойида Ироқда мамлакат қуролли кучларини кучайтириш ва мудофаа салоҳиятини ошириш ишларини бошлаймиз", — деди Скапаротти журналистларга.

2016 йилнинг апрель ойида альянс Иорданияда Ироқ қуролли кучларининг дастлабки вакиллари НАТО дастури асосида тайёргарликдан ўтаётгани ҳақида маълум қилинган эди.