Италиялик миллионер Бернардо Капротти умри давомида йиққан маблағининг тенг ярмини ўзининг 68 ёшли котибасига васият қилди, деб ёзмоқда Италиянинг АNSA нашри. Бу эса, оз эмас, кўп эмас, нақд 75 млн евродир. Бойнинг беш нафар жиянининг ҳар бирига 15 миллион евродан мерос тушади. 

Мамлакатдаги Esselunga йирик супермаркетлар тармоғи асосчиси Бернардо 30 сентябрда вафот этган. Унинг котибаси Германа Кьюди эса 2008 йилда нафақага чиққанига қарамай, Капротти компаниясида маслаҳатчи бўлиб ишлайди. У раҳбарига 48 йил давомида хизмат қилиб келган. 

Эндиликда, аёл меросдан олинадиган солиқни тўлагач, 69 миллион еврога яқин пулга эга бўлади, деб ёзади нашр. Капротти ўзининг васиятида "Кьодига узоқ йиллар мобайнида менга кўрсатган ёрдами учун чексиз миннатдорлик билдирмоқчиман", - дея қайд этган.

Шу билан бирга, Капротти рафиқаси Жулиана Альбер ва қизлари Маринага  «Италия Супермаркетлари» холдингининг 70 фоиз акциясини мерос қолдирган.

Ўзининг биринчи никоҳидан бўлган фарзандлари Жузеппе ва Виолеттага холдингнинг 30 фоиз акциясини қолдирган. Унинг ўз васиятида уқдиришича, бойлигини бу тарзда тақсимлаш "оиласининг барча оиласи манфаатларига химат қилади".

Шу билан бирга, миллионер, эндиликда "ҳеч ким пул учун жанжал қилмаслигига" умид қилишини, келгусида "суд тортишувлари ва можароларга ўрин йўқ"лигига ишонишини айтган. Маринанинг турмуш ўртоғи бўлмиш куёвига севимли "Бентли"сини қолдирган.