Яманда араб давлатлари коалицияси авиазарбаларидан 30 дан кўпроқ исёнчи ва маҳбус ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Зарбалар Зайдия шаҳрига берилган. Иккита снаряд турма биносига теккан. Бу вақтда у ерда 40 маҳбус бўлган.

Ямандаги фуқаролик уруши 2014 йилдан бери давом этиб келмоқда.