Расмий Анқара ҳамкорлик ва хавфсизлик масалаларида одатда Ғарб билан интеграцияни чуқурлаштиришга катта аҳамият бериб келар эди. Бироқ, эндиликда, Туркия ўз ташқи сиёсатини ўзгартирмоқда. У Россия билан ҳамкорликни маъқул кўраяпти, деб ёзмоқда Al Arabiya муҳаррири.

Туркия Россия билан турли соҳалар, ҳарбийдан то савдо ҳамкорлигигача кучайтириб, Москвага ўз манфаатларини минтақада илгари суриш воситаси сифатида қарамоқда. Туркияда инглиз тилида чоп этиладиган Today's Zaman нашри муҳаррири Моҳир Зейналов шундай фикрда. 15 июлдаги давлат тўнтаришига уриниш амалга ошмай қолганидан бери президентлар Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Владимир Путин уч марта учрашган, 4 марта телефон орқали суҳбатлашган. 

Муаллифнинг сўзларига кўра, Туркия Аккуйдаги АЭС қурилишида Россия ёрдами қайта бошланишини сабрсизлик билан кутмоқда. У шунингдек, Россия Туркиянинг Мерсиндаги ҳарбий авиабазасидан фойдаланиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга диққатини қаратади. Бу ҳолат НАТОнинг “аччиғини чиқариши” мумкин, деб ҳисоблайди Зейналов. 

Унинг хулоса қилишича, турк етакчиси Россия томонга бекорга бурилгани йўқ. Ғарб Эрдўған ташлаётган ҳар бир қадамни танқид қилишда давом этмоқда. Ғарб мамлакатлари Туркияда амалга оширилган давлат тўнтаришига уринишни қоралашга шошилмаяпти.

Бундан ташқари, Туркия етакчисининг ўтган ҳафта дам олиш кунлари ўлим жазосини тиклаш тўғрисидаги қонунни имзолаши ҳақида берган баёноти Туркиянинг ЕИга аъзо бўлиш орзусини батамом чиппакка чиқишига асос бўлиши аниқ. Шу билан Туркия, унинг келажаги инсон ҳуқуқлари ва демократиядан ваъз ўқийдиган Ғарб блоги билан эмас, аксинча Москва билан ҳамкорликка боғлиқ, деган фикрга келиши мумкин,