Россиянинг Екатерингбург шаҳрида расман ОИВ эпидемияси эълон қилинди. Бу ҳақида шаҳар маъмурий бошқармаси маълумотига асосланиб, РИА "Новости" хабар берди

Манбага кўра, шаҳар тиббиёт ходимлари ОИВ-инфекцияси билан касалланганлик 26 693 ҳолатни рўйхатдан ўтказишган, бу мегаполис аҳолисининг 1,8 фоизини ташкил қилади. Шу тариқа, Екатеринбургнинг ҳар 50-фуқароси ОИВ-инфекцияси билан касалланган бўлиб чиқмоқда. Бундан ташқари, касаллик тахмин қилинаётган 774 нафар бола рўйхатга олинган бўлиб, улардан 342 нафарида ушбу ташхис расман тасдиқланган. 

Маълумотда таъкидланишича, Екатеринбургда ОИВ-инфекцияси 52 фоиз гиёҳванд моддалар, 46 фоиз жинсий алоқа орқали юққан. 

ОИВ ташхиси қўйилган кишилар орасида нафақат ёшлар, балки 30-49 ёшдаги кишилар ҳам рўйхатдан ўтказилган.