Бродхед  (АҚШ)да ўрта мактаб ўқувчиларига эрталабки йиғилиш чоғида тўрт нафар мактаб ўқувчиси ЙТҲ натижасида ҳалок бўлганини хабар беришди. Мактаб маъмурияти ҳалокатга ҳайдовчи рулда телефондан фойдалангани сабаб бўлганини маълум қилишди. Бу ҳақида Washington Post хабар қилади.

— Мен жуда хафа бўлдим. Мактабимиз кичик бўлгани учун барча ҳалокатга учраган болалар кимлигини яхши билар эди, — дейди мактаб ўқувчиларидан бири.

Фожиа ҳақида эшитгач, болалар ота-оналарига телефон қилиб, хабар юбора бошлашди.

Бироқ воқеа бутунлай ўзгача тус олди. Барча кўз ёш тўкиб, ваҳима қила бошлаганидан сўнг,ўқувчиларнинг ҳалок бўлганини хабар қилган киши бу бор-йўғи "мактаб чақируви" эканини айтиб ўтди — шу тариқа маъмурият ўқувчиларни машина ҳайдаш чоғида телефонлардан фойдаланиш хавфи ҳақида огоҳлантирмоқчи бўлди.

Аслида ҳеч қандай автоҳалокат содир бўлмаган. Тўрт ўқувчи ҳам тирик ва соғ: кейинроқ маълум бўлишича, уларга хабар рост бўлиб кўриниши учун дўстларнинг қўнғироғига жавоб бермай туриши тайинланган.

Бироқ болаларнинг ота-онаси ва ўқувчилар ўртасида хавфсизлик ҳақида тушунтиришда бундай усуллардан фойдаланиш нечоғлик тўғри экани тўғрисида музокаралар келиб чиқди.

Мактаб раҳбарияти ёлғон чақирув ноқулайлик келтириб чиқаргани учун узр сўради.

Ўз навбатида ўқув кенгаши вакили  Миранда Райзер маъмурият ташаббусини  тўлиқ қўллаб-қувватлади.

"Агар улар ўқувчиларга маълумотни оддий усул билан етказишга уринишганида ҳеч ким қулоқ солмаган ва ҳатто эътибор ҳам қилмаган бўлар эди", — дейди Райзер.