Жорий йилнинг 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилиши муносабати билан Учтепа туманидаги 1- Тошкент юридик коллежида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Учтепа туман Кенгаши ва Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари сектори билан ҳамкорликда “Менинг биринчи сайловим” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида 100 нафарга яқин биринчи марта сайловда иштирок этиши мумкин бўлган ёшлар иштирок этишди. Ноанъанавий музокара ва мунозаралар асосида ўтказилган давра суҳбатида мамлакатимизда сиёсий ва ҳуқуқий тизим изчил модернизатсия қилиниши натижасида замонавий демократия тамойилларига жавоб берадиган ҳамда фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдиришни кафолатлайдиган миллий сайлов тизими яратилгани, сайлов кампанияси доирасида сайлов округлари ва участкаларининг ташкил этилиши, сайлов комиссиялари тузилиши, сиёсий партилар томонидан Президентликка номзодларни қўллаб-қувватловчи имзолар тўпланиши ва номзодлар кўрсатиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш Марказий сайлов комиссияси, округ ва участка сайлов комиссиялари томонидан амалга оширилиши, сайловчилар сайлов бюллетенига ўз белгисини қўйиш тартиблари тўғрисида айтиб ўтилди.