Мадриднинг «Реал» клуби «Бавария» бошлаган акцияни давом эттиради ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш акциясида иштирок этади.

Жамоа 26 ноябрь куни Испания чемпионати доирасида «Спортинг» клубига қарши ўйинни қайта ишланган хомашёдан тайёрланган либосда ўтказади.

Adidas компанияси Мальдив ороллари яқинида тўпланган денгиз чиқиндилари, хусусан пластик идишларни қайта ишлаш орқали янги либосларни тайёрлаган.

«Бавария» ҳам 5 ноябрь куни ички чемпионат доирасида «Ҳоффенхайм»га қарши ўйинда шундай либосда ўйнади.

Футболкаларга "For the oceans" (Океанлар учун) ёзуви туширилган. 

Бу акция орқали кенг жамоатчилик эътиборини океан сувларининг ифлосланиши муаммосига қаратиш кўзда тутилган.