Видеоблогер Томас Ким исталган шахсий компьютерни ишдан чиқариши мумкин бўлган USB-қурилмани мустақил равишда йиғиш мумкинлигини намойиш қилди. Компьютерлар "USB-қотили"ни яратиш учун унга фотоаппарат чақноғи (вспишкаси), батарейка, USB-қурилманинг бир қисми ва баъзи бошқа деталлар керак бўлди. 

"Флешка" компьютерга уланганда бош платага юқори кучланиш беради. Кўпчилик компьютерларнинг USB-порти кучланиш сакрашларидан ҳимояланмагани сабабли, компьютер тезда ишдан чиқади. Блогер ушбу қурилмани яратиш ва компьютернинг ишдан чиқиши жараёнини YouTube’да намойиш қилди.

Таъкидланишича, шунга ўхшаш "қотил-флешкалар" 49 доллардан сотилади. Қурилмага берилган изоҳда у USB-портни текшириш учун мўлжаллангани айтилган.